Хорватияда қаторасига хет-трик қайд этиш бўйича дунё рекорди ўрнатилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
09-11-2016 | 11:18 ZAMIN.UZ / Спорт / 09 Ноябр 2016 года
530

Хорватияда қаторасига хет-трик қайд этиш бўйича дунё рекорди ўрнатилди

Хорватияда қаторасига хет-трик қайд этиш бўйича дунё рекорди ўрнатилди

Хорватиянинг «Драчице Джяково» жамоаси ҳужумчиси Степан Лучьянич қаторасига хет-трик қилиш бўйича дунё рекордини ўрнатди.

Хорватия чемпионатининг 3-дивизиони вакили «Зриньски Дренье»га қарши ўйиндаги хет-трик ушбу футболчи учун кетма-кет 5 учрашувда учтадан гол уриши бўлди.

Шу тариқа, Лучьянич Япония терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Масасижи Накаяма ўрнатган рекордни янгилади. Япон футболчиси 18 йил муқаддам қаторасига 4 учрашувда хет-трик қайд этганди.

Лучьянич «Драчице Джяково»да клуб рекордини ўрнатган — у мавсум бошидаги ўйинлардан бирида 6та гол урган ва жамоа тарихидаги рекордни қайд этган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru