Жозе Моуриньо: ЕЧЛдан бирор марта мағлуб бўлмай чиқиб кетган жамоа фақат «Челси» бўлса керак » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
13-03-2015 | 23:32 ZAMIN.UZ / Спорт / 13 Март 2015 года
776

Жозе Моуриньо: ЕЧЛдан бирор марта мағлуб бўлмай чиқиб кетган жамоа фақат «Челси» бўлса керак

     Жозе Моуриньо: ЕЧЛдан бирор марта мағлуб бўлмай чиқиб кетган жамоа фақат «Челси» бўлса керак

Лондоннинг «Челси» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоасининг Европа Чемпионлар лигасидан чиқиб кетгани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Чемпионлар лигасидан чиқиб кетган футболчилар - Англия чемпионатида мавсум бошидан буён етакчилик қилиб келаётган футболчилардир. Айнан шу йигитлар яқинда Лига Кубогида ғолиб чиқдилар. Ва яна улар премьер лигада ҳам ғалаба қозонишни режалаштирганлар.

Уларнинг ҳаммаси бир футболчилар. Агарда Лига Кубогидаги ғалабага АПЛни ҳам қўша олсак, мавсумни ажойиб кечди деб айтиш мумкин бўлади. Ахир биз «Брэдфорд»га мағлуб бўлгандан буён бирор марта имкониятни бой бермадик. Чемпионатда ҳам икки мартагина мағлубиятга учраганмиз.

Чемпионлар лигасида эса, бирор марта мағлубиятга учрамай чиқиб кетган ягона жамоа фақат «Челси» бўлса керак», - дейди Моуриньо.

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru