01:24 / 12.11.2016
5 650

Роналду Goal нашри талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Роналду Goal нашри талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Goal интернет-нашри талқинига кўра 2016 йилги дунёнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

31 ёшли портулагиялик 50 нафар энг яхши ўйинчилар рўйхатида "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессини ортда қолдирди. Месси эса 4-ўринга лойиқ деб топилди. Аргентиналик футболчи мукофотга асос солинган 2008 йилдан бери кучли учлик ташқарисида қолиб келмоқда. Роналду "Goal 50" мукофотини фаолиятида 4-маротаба олмоқда.

Ушбу рўйхатда 2-ўринни "Барса" ҳужумчиси Луис Суарес, 3-ўринни "Атлетико" ҳужумчиси Антуан Гризманн эгаллади. Кучли бешликка, шунингдек, "Реал"нинг яна бир ҳужумчиси Гарет Бэйл ҳам киритилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Роналду Goal нашри талқинига кўра 2016 йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди