«Барселона» «Реал» фанатлари учун чипталар нархини оширди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-11-2016 | 02:12 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Ноябр 2016 года
568

«Барселона» «Реал» фанатлари учун чипталар нархини оширди

«Барселона» «Реал» фанатлари учун чипталар нархини оширди

«Реал» мухлисларини «Камп Ноу»да ўтадиган навбатдаги Эль-Классикода чипталар нархи ошганидан ҳафсаласи пир бўлди.

«Реал» фанатлари учун 600 чипта ажратилди, уларнинг ҳар бири 123 евро туради. Бундан ташқари, ажратилган ўринлар жуда баландда жойлашгани учун ҳам бу нарх мухлисларга қиммат туюляпти. Ваҳоланки, ўтган мавсумда чипталар 80 евродан сотилган эди.

Бу воқеа юзасидан «Реал» фанатлари Ла Лига раҳбариятигашикоят хати билан мурожаат қилишди.

«Бу ҳолатдан норозимиз. Юқори даромадга эга мамлакатлар аҳолиси испаниялик мухлисларга қараганда анча арзон нархда чипта олишади. Мисол учун, Англияда меҳмон жамоа мухлислари учун энг қиммат чипта 39 евро туради. Германияда эса бундан ҳам арзон» - деб ёзилган хатда.

«Реал» мухлислари учун «Атлетико»га қарши ўйин чипталарининг ҳам нархи кўтарилган. Эндиликда, «Висенте Кальдерон»га кириш учун мухлислар 90-100 евро тўлашига тўғри келади. Ўз навбатида, ўтган мавсумда «Атлетико» мухлислари ҳам «Сантьяго Бернабеу»га кириш чипталарини 70 евро туришидан норози бўлишган эди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru