12:45 / 12.11.2016
6 016

Қатардаги ЖЧ-2022 вақтида жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш тақиқланди

Қатардаги ЖЧ-2022 вақтида жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш тақиқланди

Қатар ҳукумати 2022 йилда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати вақтида Доҳа кўчалари ва бошқа жамоат жойларида спиртли ичимлар истеъмол қилиш тақиқланишини эълон қилди. Бу ҳақда Sof.uz сайти ёзмоқда.

Янги қарор мусобақа вақтида стадионларни тўлдириши кутиладиган хорижлик мухлисларга хуш ёқмаслиги аниқ. ФИФАнинг Қатардаги жазирама ҳарорат туфали мусобақани қиш фаслига кўчириш ҳақидаги қарори дунё жамоатчилигида норозилик уйғотган эди.

Жаҳон чемпионатини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита бош котиби Ҳасан ас-Савадий «Аш-Шарқ» газетасига берган интервьюсида маълум қилишича, «кўчалар, майдонлар ва жамоат жойларида» спиртли ичимлар истеъмоли тақиқланади. Бош котиб жаноблари бу сўнгги қарор эканлигини ҳам эслатиб ўтган.

Маълум бўлишича, спиртли ичимликлар ичишга жамоат жойларидан ташқари ҳудудларда рухсат этилади. Маълумот учун, Қатар қонунчилигида спиртли ичимликлар буткул тақиқланмаган. Фақатгина жамоат жойларида ичиш ёки кўчада маст ҳолда юришга рухсат этилмайди. Мамлакатда яшовчи чет эл фуқаролари спиртли ичимликлар истеъмол қилишга рухсатнома олишлари мумкин ва шундагина меҳмонхоналар уларни спиртли ичимликлар билан таъминлаши мумкин бўлади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Қатардаги ЖЧ-2022 вақтида жамоат жойларида спиртли ичимликлар ичиш тақиқланди