Жанубий Кореяликлар Ўзбекистон терма жамоасини пули кам деб ўйлаганмиди? » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-11-2016 | 17:53 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Ноябр 2016 года
1 237

Жанубий Кореяликлар Ўзбекистон терма жамоасини пули кам деб ўйлаганмиди?

Жанубий Кореяликлар Ўзбекистон терма жамоасини пули кам деб ўйлаганмиди?

Хабарингиз бор, бугун Ўзбекистон терма жамоаси Жанубий Корея билан ЖЧ саралаш босқичи доирасида ўйинни ўтказиш учун чартер рейс билан Сеулга етиб борди. Бу корейс ОАВ ва Жанубий Корея футбол ассоциациясини ҳам ҳайратда қолдирган кўринади. Жумладан, “Sports Kyonghyang” ва “Newsis” нашрлари шундай ёзмоқда:

“Ўзбекистон терма жамоаси ҳам биз билан ўйинга кўп нарсани “тикмоқда”. Бугун маҳаллий вақт билан 18:30да Ўзбекистон чартер рейс билан етиб келди. Уларнинг чартер рейс билан келганликлари ҳайратланарли. Иқтисодий томондан бой бўлмаган Ўзбекистон терма жамоасининг чартер рейс билан келганлиги ҳақиқатан янгилик. Ўзбекистон ҳали ЖЧда бирор марта қатнашган эмас. Бу сафар имкониятлари ёмон эмас. Ўзбекистон бизни енгишни уддаласа 1-ўринга ҳам кўтарилиб олиши мумкин. Лекин дуранг ҳам улар учун қониқарли натижа”.

Шунингдек, ушбу нашрлар Жанубий Корея футбол ассоциацияси расмийларидан ҳам иқтибос келтирган. Жанубий Корея футболи расмийлари ҳам Ўзбекистоннинг чартер рейс билан учганлигидан ҳайратини яшира олмаган:

“Ўзбекистон терма жамоасининг чартер рейсда учганлигини илк марта кўряпмиз. Одатий рейслар бўла туриб чартер рейс билан учиб келгани — Ўзбекистон бу ўйинни жуда муҳим деб ҳисоблаётганлигидан дарак беради”.

Корейс ОАВ маълумотлари асосида Отабек Йўлдошев тайёрлади.

Манба: Diydoraziz.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru