Роналдунинг болаликдаги лақаби қанақа бўлгани эсланди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-11-2016 | 22:58 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Ноябр 2016 года
641

Роналдунинг болаликдаги лақаби қанақа бўлгани эсланди

Роналдунинг болаликдаги лақаби қанақа бўлгани эсланди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ёшлигида ёқимсиз лақабга эга бўлган. У билан 8 ёшида «Андоринья» клубида жамоадош бўлган Рикарду Сантуш унинг болалигини эсга олди.

«Криштиануни яхши эслайман, у жуда камтар бола эди. Тўпни олдириб қўйиши биланоқ кўзидан ёш чиқиб кетарди. Жамоадошлари тўп учун курашаётган пайтда майдонда йиғлаб турарди.

Бироқ Роналду ўша пайтда ҳам яхши футболчи эди. Бошқаларга қараганда тезкор ўйнаб, дриблинглар қилиб, кўплаб гол урарди.

Криштиану ғалаба қозонишни ёқтирарди. Агар ютқазса, йиғлашни бошларди. Шу даража кўп йиғлардики, ҳатто «Йиғлоқи» деган лақабни орттириб олганди», дея Сантушнинг сўзларини келтирган Goal.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru