Месси примерада голлар сони бўйича Италия чемпионатининг энг яхши тўпураридан ўзиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
15-03-2015 | 10:36 ZAMIN.UZ / Спорт / 15 Март 2015 года
847

Месси примерада голлар сони бўйича Италия чемпионатининг энг яхши тўпураридан ўзиб кетди

Месси примерада голлар сони бўйича Италия чемпионатининг энг яхши тўпураридан ўзиб кетди

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпионатининг 27-турида “Эйбар”га қарши учрашувда “дубль”га эришди ва примерадаги голлар сонини 275тага етказди.

Шу тариқа Месси Италия чемпионатининг энг яхши тўпурари Сильвио Пиолани ортда қолдирди. Пиола А серияда 274та гол урган.

Бир мамлакат чемпионатида (кучли бешлик) энг кўп гол урган футболчи Герд Мюллер бўлиб турибди, унинг ҳисобида 365та гол бор. Жимми Гривз умумий 366та гол урган, аммо унинг 357тасини Англия чемпионатида урган бўлса, яна 9тасини Италия чемпионатида урган.

Манба: www.stadion.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru