10:51 / 15.03.2015
5 973

Виталий Денисов: Мағлубият ҳақида ҳеч нарса дея олмайман

Виталий Денисов: Мағлубият ҳақида ҳеч нарса дея олмайман

“Локомотив” ҳимоячиси Виталий Денисов Россия чемпионати 19 турида “Арсенал”дан учралган 0:1 ҳисобидаги мағлубият ҳақида фикрларини билдирди.

“Рақибни менсимаслик ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Ўйинни кўрганлар бундай демайдилар. Биз бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик. Бир қатор имкониятлардан фойдалан олмадик.

Голни эса тасодифан ўтказиб юбордик. “Арсенал” футболчиси аслида дарвоза томон зарба берган эди, аммо бу зарба голли узатмага айланиб кетди. Боз устига бизнинг битта голимизни ҳисобламаганлари ҳам жуда ғалати. Ҳакам жарима зарбаси тепиш лозимлигини айтди. Ўшанда нима бўлганига тушуна олмадик”, - дейди Денисов.

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виталий Денисов: Мағлубият ҳақида ҳеч нарса дея олмайман