22:43 / 20.11.2016
5 906

Одил Аҳмедов «Краснодар» ғалабасига ҳисса қўшди

Одил Аҳмедов «Краснодар» ғалабасига ҳисса қўшди

Россия чемпионатининг 14-туридан ўрин олган учрашувда «Краснодар» Екатеринбургнинг «Урал» жамоасини ўз уйида қабул қилиб йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида мезбонлар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади. Иккинчи бўлимда жамоанинг асосий футболчилари Фёдор Смолов ва Одил Аҳмедовлар захирадан майдонга туширилгач, Игорь Шалимов шогирдлари 8 дақиқа ичида уч бор рақиб дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонди.

Мезбонлар томонидан киритилган голга Ўзбекистон терма жамоаси сардори ҳаммуаллифлик қилди. Аҳмедов биргина тўп узатиш билан Жоаозиньони дарвозабон билан бирга-бир вазиятга олиб чиқди ва бразилиялик футболчи бу имкониятдан унумли фойдаланиб йирик ҳисобни таъминлади.

Ушбу ғалабадан кейин «Краснодар» ҳисобидаги очколар сони 24 тага етди ва жамоа 5-ўринга муқим жойлашиб олди. Пешқадам «Спартак» билан орадаги фарқ 7 очкони ташкил қилмоқда. Бироқ «Спартак» 14-тур ўйинини энди ўтказади ва орадаги фарқ яна ошиши мумкин.

Россия чемпионати 14-тур

Краснодар – Урал 3:0 (0:0)
Голлар: Газинский (66), Смолов (71), Жоаозиньо (74).

Краснодар: Крицюк, Налдо, Енджейчик, Калешин, Гранквист, Газинский, Каборе, Бистров (Одил Аҳмедов, 61), Перейра (Торбинский, 81), Жоаозиньо, Ари (Смолов, 46).
Урал: Заболотный, Динга, Фонтанелло, Данцев, Фидлер, Подоксенов (Ставпец, 72), Чантурия, Кулаков, Коробов (Павленко, 61), Лунгу (Бугуи, 86), Павлюченко.

Манба: tribuna.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов «Краснодар» ғалабасига ҳисса қўшди