Криштиану Роналду «Олтин тўп» соврини учун нималар қилгани ҳақида гапирди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
20-11-2016 | 23:50 ZAMIN.UZ / Спорт / 20 Ноябр 2016 года
358

Криштиану Роналду «Олтин тўп» соврини учун нималар қилгани ҳақида гапирди

Криштиану Роналду «Олтин тўп» соврини учун нималар қилгани ҳақида гапирди

Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Олтин тўп» соврини борасида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Совринни ютиш учун бу мавсумда барча ишни амалга оширдим. Чемпионлар лигасида ғалаба қозондим. Португалия терма жамоаси билан Еврода зафар қучдим. Овоз бериш менга боғлиқ эмас. Аммо мен бу мавзуга ёпишиб олмоқчи эмасман.

Агар «Олтин тўп»ни олишни истармидингиз, деб сўрасангиз, айтишим мумкин — ҳа, хоҳлайман. Бу йил мен учун совринлар билан ажойиб ўтди. Жорий йил шубҳасиз фаолиятимдаги энг яхшиси бўлди», – дея фикрлари билан ўртоқлашган Роналду.

Манба: tribuna.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru