«Манчестер Юнайтед» ажойиб ўйин намойиш қилди ва «Тоттенхэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-03-2015 | 00:06 ZAMIN.UZ / Спорт / 16 Март 2015 года
529

«Манчестер Юнайтед» ажойиб ўйин намойиш қилди ва «Тоттенхэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

«Манчестер Юнайтед» ажойиб ўйин намойиш қилди ва «Тоттенхэм»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Англия Премьер-лигаси 29-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед» - «Тоттенхэм» учрашуви ўз ниҳоясига етди ва унда «Қизил иблислар» яхши ўйин намойиш этиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонишди.

Учрашувнинг 9-дақиқасидаёқ Маруан Феллайни Майкл Кэррикнинг узатмасидан сўнг дарвозанинг узрқ бурчагини аниқ нишонга олди ва ҳисобни очди, 1:0.

Орадан 10 дақиқа ўтиб, Кэррикнинг ўзи бурчакдан ташланган тўпни боши билан Льорис қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олди, 2:0.

34-дақиқада Уэйн Руни «Тоттенхэм»нинг 4 ҳимоячисини алдаб ўтиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва ҳисобни йирик 3:0 кўринишига олиб келди.

«Юнайтед» ўйинни тўлиқ назорат қилди ва лондонлик рақибларига Де Хеани безовта қилишга йўл қўймади.

Иккинчи бўлимда ҳам тўп назорати борасида Луи Ван Гал шогирдлари кичик устунлик қилишди ва якунда ғалабани қўлга киритишди.

АПЛ
29-тур

Манчестер Юнайтед – Тоттенхэм 3:0 (3:0)

Голлар: 1:0 – 9 Феллайни, 2:0 – 19 Кэррик, 3:0 – 34 Руни.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Блинд, Смоллинг, Жонс, Феллайни (Фалькао, 83), Янг, Кэррик (Рафаэл, 87), Валенсия, Эррера, Мата (Перейра, 77), Руни.
Тоттенхэм – Льорис, Дайер, Роуз, Уокер, Вертонген, Бенталеб, Мэйсон (Ламела, 64), Эриксен, Таунсенд (Дембеле, 31), Шадли (Адебайор, 79), Кейн.
Огоҳлантиришлар: Мата (32), Роуз (72).

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru