Мессига «Барселона» билан шартномасини узайтирмаслиги учун 100 млн евро таклиф қилишди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
21-11-2016 | 16:31 ZAMIN.UZ / Спорт / 21 Ноябр 2016 года
677

Мессига «Барселона» билан шартномасини узайтирмаслиги учун 100 млн евро таклиф қилишди

Мессига «Барселона» билан шартномасини узайтирмаслиги учун 100 млн евро таклиф қилишди

«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси номи сир тутилаётган клубдан жуда фойдали таклиф олган.

El Mundo нашри маълумотига кўра, аргентиналик футболчига жамоаси билан шартномасини узайтирмаслиги учун 100 млн евро миқдорида бонус таклиф этилган. Агар футболчи бу таклифга кўнса, унга қизиқаётган клуб «Барселона» белгилаб қўйган 250 млн евро миқдоридаги бадал пулини тўламайди.

Мессининг каталонлар клуби билан шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амалда бўлади.

Бундан олдинроқ, Примеранинг 14-турида, 3 декабрь куни «Реал»га қарши ўйин ўтганидан кейин Месси жамоа раҳбарияти билан янги шартномаси борасидаги музокараларни бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru