11:12 / 23.11.2016
6 286

Олий лигани тарк этадиган жамоа номи маълум бўлди

Олий лигани тарк этадиган жамоа номи маълум бўлди

Бугун, 22 ноябрь куни Олий лиганинг сўнгги, 30-тури доирасида 5 та ўйин бўлиб ўтди. Бу ўйинлар Олий лигани тарк этган ва ўтиш баҳсида иштирок этадиган жамоалар номини аниқлаб берди.

«Андижон» ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилди. Жамоа ўз ўйинида керакли ҳисобда ғалаба қозониш билан бирга, Олий лигада қолиш имкониятига эга бўлиш учун Тошкентнинг «Обод» ва «Пахтакор» жамоалари учрашуви натижасини кутиши керак эди.

Тошкент жамоалари баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди ва бу натижа андижонликларни қониқтирар эди. Жаъфар Ирисметов шогирдлари 24 очко билан 14-ўринни банд этишди.

Андижонликлар жамоасига 2:0 ҳисобидаги ғалаба керак эди. «Андижон» ўйиннинг 30-дақиқасида Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбаси эвазига битта гол уришга муваффақ бўлди. Аммо қолган дақиқаларда «Навбаҳор» ўз дарвозасидан бошқа гол ўтказмади.

Натижада «Андижон» 16-ўринни эгаллаган ҳолда Олий лигани тарк этадиган бўлди. «Навбаҳор» эса Олий лигада қолиш учун Наманган вилоятининг бошқа бир жамоаси, қуйи лигада иккинчи ўринни эгаллаган «Норин» билан ўтиш баҳсида иштирок этади. Бу ўйин 28 ноябрь куни Тошкентдаги ТТЙМИ стадионида бўлиб ўтади.

30-турнинг қолган беллашувлари 23 ноябрь кунига белгиланган.

Олий лига, 30-тур
Пахтакор - Обод - 1:1
Голлар: Жамшид Искандаров (42) —Павел Соломин (22)
«Пахтакор»: Эргашев, Андреев (с), Козак, Ораховац, Болтабоев, Исматуллаев, Соҳибов, Нуруллаев, Искандеров, Машарипов, Сидоров
«Обод»: Ҳамроев, Ҳусинов, Ғиёсов, Умиров, Соломин, Қосимов, Қаҳҳоров, Ғофуров (с), Мираҳмадов, Рихсибоев, Собирхўжаев.

Қўқон-1912 - Олмалиқ - 2:1
Голлар: Суҳроб Бердиев (39), Жаҳонгир Сиддиқов (52) — Темур Усмонов (20)
«Қўқон-1912»: 13. Азиз Ашуров, 5. Жалил Кимсанов, 9. Носир Отақўзиев, 14. Аваз Маматхўжаев, 26. Ойбек Рустамов, 55. Дарко Гожкович, 70. Собир Ҳамидов, 75. Иброҳим Раҳимов, 83. Никола Валентич, 90. Суҳроб Бердиев, 99. Жавоҳир Сиддиқов.
«Олмалиқ»: 16. Умид Хонимқулов, 3. Саидкомил Акбаров, 4. Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 6. Раҳматилло Бердимуродов, 13. Отабек Валижонов, 14. Дониёр Исмоилов, 17. Муҳаммад Исаев, 23. Тимур Усмонов, 33. Ойбек Нурбоев, 94. Хуршид Мухторов, 99. Шоҳназар Норбеков.

Андижон - Навбаҳор - 1:0
Гол: Рўзимбой Аҳмедов (30)
«Андижон»: 46. Хуршид Ходжаев, 8. Элман Тагаев, 17. Тимур Васильев, 18. Фарҳод Бекмуратов, 19. Денис Ильеску, 22. Рўзимбой Аҳмедов, 29. Обид Жўрабоев, 32. Алишер Абдувоҳидов, 55. Дилшод Жўраев, 89. Бобир Акбаров, 90. Павел Смоляченко.
«Навбаҳор»: 34. Артур Парванов, 7. Акрам Баҳритдинов, 9. Дилшод Жабборов (С), 10. Алишер Маҳмудов, 21. Аъзам Алиев, 24. Илҳом Бойдадаев, 26. Қаҳрамон Маҳамаджонов, 28. Исломбек Исоқжонов, 33. Тоҳир Шамситдинов, 50. Абдумалик Абдуллаев, 99. Руслан Вагапов.

Қизилқум - Сўғдиёна - 3:1
Голлар: Неманья Йованович (11, 25), Воҳид Шодиев (33-пенальти) — Ихтиёр Тошпўлатов (85)
«Қизилқум»: 1. Эркин Жабборов, 5. Георгий Квесиешвили, 8. Акмал Рустамов, 25. Азизбек Усмонов, 27. Илхом Юнусов, 44. Эркин Бойдуллаев (с), 55. Жасур Ҳасанов, 84. Неманья Йованович, 86. Воҳид Шодиев, 98. Беҳзод Ғанижонов, 99. Алишер Юсупов.
«Суғдиёна»: 21. Музаффар Абдуллаев, 4. Элёр Орипов, 5. Мурод Холмуҳамедов, 8. Сухроб Қобилов, 9. Акмал Абдураҳмонов, 10. Музаффар Музаффаров, 16. Акмал Холмуродов, 18. Қаҳрамон Баходиров, 20. Жаҳонгир Жиямуродов, 77 Сардор Эминов, 93. Ихтиёр Тошпўлатов.

Металлург - Нефтчи - 1:0
Гол: Дилмурод Каримов (19)
Ноаниқ пенальтилар: ("Металлург", 54 ва 77-дақиқалар)
«Металлург»: Суҳробжон Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Жавоҳир Эсонқулов, Давронбек Каримқулов, Зоҳид Абдуллаев, Мирғиёс Сулаймонов, Муроджон Тошматов, Исломжон Қобилов, Жаҳонгир Абдумўминов.
«Нефтчи»: Абдумавлон Абдужабборов, Шукурали Пўлатов, Фурқат Ҳасанбоев, Шерзод Ҳакимов, Аббосбек Махсталиев, Жавоҳирбек Расулов, Дилёрбек Эрматов, Муҳсинжон Убайдуллаев, Абдураҳмон Абдулҳақов, Жаҳонгир Меҳмонов, Сардор Раҳмонов.

Айни вақтда турнир жадвалида ҳосил бўлган вазият:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Олий лигани тарк этадиган жамоа номи маълум бўлди