«Реал» аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
26-11-2016 | 23:34 ZAMIN.UZ / Спорт / 26 Ноябр 2016
369

«Реал» аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб этди

«Реал» аутсайдерни қийинчилик билан мағлуб этди

Испания чемпионати 13-туридан ўрин олган учрашувлардан яна бири ниҳоясига етди. Мадридда «Реал» аутсайдерлардан бири «Хихон»ни қабул қилди.

Учрашувда мезбонлар натижа борасида катта муаммоларга дуч келишди. Криштиану Роналду томонидан киритилган иккита голга Кармона битта гол билан жавоб қайтарганди. Иккинчи бўлимда «Спортинг» пенальти тепиш ва ҳисобни тенглаштириш имкониятига эга бўлганди. Бироқ Чоп бу имкониятдан фойдалана олмади ва мадридликлар қолган дақиқаларда ғалабани сақлаб қолишни уддалашди.

Ушбу ғалабадан кейин Зидан шогирдлари очколари сонини 33тага етказиб олди ва турнир жадвалида пешқадамликни давом эттирмоқда. «Спортинг» эса 9 очко билан 18-ўринга жойлашган.

Испания чемпионати
13-тур


Реал Мадрид – Спортинг Хихон 2:1 (2:1)
Голлар: 1:0 – 5, пенальти Роналду, 2:0 – 18 Роналду, 2:1 – 35 Кармона.
Ноаниқ пенальти: Чоп (78, Спортинг)

Реал Мадрид: Навас, Пепе, Начо, Данило, Рамос (Марсело, 72), Модрич, Ковачич (Иско, 81), Хамес (Асенсио, 72), Васкес, Роналду, Бензема.
Спортинг Хихон: Мариньо, Кастельяно, Хорхе Мере, Аморебьета, Лопес, Гомес (Родригес, 76), Альварес, Кармона (Вигера, 76), Аит-Атман (Касес, 81), Дуглас Перейра, Чоп.
Огоҳлантиришлар: Аморебьета (40), Аит-Атман (61), Кармона (66), Начо (77).


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru