08:58 / 27.11.2016
6 525

Шахмат қироли унвони учун учрашувнинг сўнгги партияси кескин руҳда ўтадиган бўлди

Шахмат қироли унвони учун учрашувнинг сўнгги партияси кескин руҳда ўтадиган бўлди

Нью-Йоркда шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун россиялик шахмат устаси Сергей Карякин ва амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ўртасида кечаётган учрашувнинг 11-партиясида навбатдаги дуранг натижа қайд қилинди. Шундан кейин умумий ҳисоб 5,5:5,5 бўлди.

Рақиблар ўйин бошлангандан 3,5 соат ўтгач, 34-юришдан кейин потга рози бўлдилар. Учрашувнинг сўнгги 12-партияси 28 ноябрда бўлиб ўтади. Карякин қора фигуралар билан ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, дастлабки 7 та партия дуранг, 8-партия Карякин фойдасига, 9-партия яна дуранг ва 10-партия норвегияликнинг ғалабаси билан якунланган. Агар 12-партияда ҳам дуранг натижа қайд қилинса, унда шахматчилар 30 ноябрда тай-брейк ўтказадилар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат қироли унвони учун учрашувнинг сўнгги партияси кескин руҳда ўтадиган бўлди