13:40 / 29.11.2016
5 477

Ўзбекистонда ишлаган хорижлик мутахассис Тошкентдаги стадионлар доим лиқ тўлишини айтди

Ўзбекистонда ишлаган хорижлик мутахассис Тошкентдаги стадионлар доим лиқ тўлишини айтди

Ўз вақтида Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби академиясида фаолият кўрсатган 30 ёшли молдовалик мутахассис Николай Цуркан «Молдавский футбол» нашрига берган интервьюсида Ўзбекистондаги фаолияти ҳақида гапириб берди.

- Ўзбекистон ва Молдова ўртасидаги асосий фарқлар қандай?
- Мен қойил қолдирган жиҳат, Ўзбекистонда футболни жуда яхши кўришаркан. Агар Тошкентни оладиган бўлсак, у ерда жуда кўп футбол майдонлари бор. Шаҳарда тахминан 20та ихтисослашган мактаб бор ва ҳар бир ёш тоифасида иккита лига мавжуд. У ерда болалар эрталабдан кечгача тўп тепадиган кичик сунъий майдонлар кўп. Стадионларни одамлар доим тўлдириб туришади. Бу ҳаттоки Олий лигада учта клуб иштирок этадиган Тошкент шаҳри жамоаларида ҳам бошқаларда ҳам кузатилади. Бекорга Ўзбекистон ЖЧ-2018га чиқмоқчи эмас, уларда бунинг учун яхши имконият бор. У ерда болалар-ўсмирлар футболига катта эътибор берилади. Катта футболга ўтиш аста секинлик билан ўтади. Агар Молдовада ўринбосарлар сафида 16-17 ёшлилар ўйнашса, у ерда 20-21 ёшли йигитлар тўп тепишади. Ўзбекистонда ёшлар обдон синовдан ўтказилиб, кейин асосий жамоага жалб қилина бошлайди.

Терма жамоадаги тизим жуда қизиқ. Барча клублар футбол федерациясига бўйсунади. Футболчилар биринчи навбатда миллий терма жамоа учун тайёрланади. Мен жамоани қабул қилиб олганимда, клуб раҳбарлари менга ёшлар лигасида чемпион бўлиш престиж экани, лекин клубдан ёшлар терма жамоаларининг Осиё чемпионатларида иштирок этадиган таркибига қанча кўп футболчи етказиб бериши орқали ўз ишини кўрсатиш маъқулроқ эканини айтишди. Агар сен иккаласида ҳам муваффақиятли ишласанг, бу ҳақиқий фахр бўлади.

Терма жамоа мураббийларининг клублар билан алоқаси ҳам ўзига хос. Терма жамоа устози биз билан доимий алоқада бўлиб турарди, ўйинларга тушарди, биздан ўйин ва машғулотлар борасида ҳамма ахборотларни сўраб олишарди. У ерда терма жамоалар жиддийроқ мусобақа бўлса, 10 ой олдиндан тайёргарликни бошлашади. Энг қизиғи улар бу ишни ойида бир-икки ҳафта давомида амалга оширади. Аниқроғи қўлимдаги болалар уч ҳафта мен билан ишлашарди, кейин терма жамоага кетишарди.

Молдоваданинг Ўзбекистон билан солиштирганда муаммоларидан бири бу ёш футболчиларни топишда. У ерда бу осонроқ. Масалан Молдовада ўзинг қидириб топишинг керак, топганингда ҳам кимдир яхши югурса, яхши тепа олмайди, Яхши тепа олгани яхши югура олмайди. Ўзбекистондаги иқтидорлар эса югуришади, иккала оёқда ҳам яхши зарба беради, хуллас зўр футболчи бўлиш учун барча сифатларга эга бўлади, - дея гапириб ўтган мутахассис.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонда ишлаган хорижлик мутахассис Тошкентдаги стадионлар доим лиқ тўлишини айтди