18:48 / 01.12.2016
5 690

Ҳасанбой Дўсматов "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди

Ҳасанбой Дўсматов "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди

Бокс бўйича Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов ва бокс мураббийи Равшан Хаджаев "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматидан хабар беришларича, Ҳасанбой Дўсматов ва Равшан Хаджаев соврин топшириладиган гала-концертда иштирок этиш учун 1 декабрь куни Одесса шаҳрига жўнаб кетишди.

"Олтин Мангуст" - халқаро мукофоти жаҳон майдонларида юксак натижаларга эришган спортчиларни шарафлаш, спорт анъаналарини мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзи ва спорт ривожига ҳисса қўшган мураббийлар, фахрийларни эъзозлаш мақсадида тасис этилган.

"Олтин Мангуст - 2016" лауреатларини тақдирлаш маросими 2 декабрь куни Одесса шаҳрида бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ҳасанбой Дўсматов "Олтин Мангуст" халқаро мукофотига лойиқ топилди