«Барселона» ўз вақтида нега Роналдуни сотиб ололмагани ойдинлашди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
01-12-2016 | 18:53 ZAMIN.UZ / Спорт / 01 Декабр 2016
564

«Барселона» ўз вақтида нега Роналдуни сотиб ололмагани ойдинлашди

«Барселона» ўз вақтида нега Роналдуни сотиб ололмагани ойдинлашди

Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ президенти Жоан Лапорта ўз вақтида Криштиану Роналдуни сотиб олиши мумкин бўлгани ҳақида гапирди.

«Ўша пайтлари биз Роналдиньо, Рафаэль Маркес ва Рикардо Куарежма билан шартнома имзолашга улгургандик. Биз жамоани қайта қуриш даврида эдик. Ўшанда «Спортинг» билан музокаралар ўтказгани борганман. У «МЮ»га ўтишидан олдин унинг агенти - бизга Декуни сотиб олишда кўмаклашган агент билан гаплашганман.

Биз Декуни сотиб олишга имкониятимиз йўқлигини айтганимизда у менга айтганди: Менда яна бир йигит бор - Роналду. Шунда биз унга 17 миллион евро таклиф қилганмиз, аммо «МЮ» 19 миллион евро таклиф қилган ва уни илиб кетган», – дейди Лапорта.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru