ОАВ Криштиану Роналдунинг катта миқдордаги солиқни яширганини маълум қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
03-12-2016 | 11:30 ZAMIN.UZ / Спорт / 03 Декабр 2016
460

ОАВ Криштиану Роналдунинг катта миқдордаги солиқни яширганини маълум қилди

ОАВ Криштиану Роналдунинг катта миқдордаги солиқни яширганини маълум қилди

"Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду 150 млн евролик солиқни яшириш бўйича фирибгарликларга аралашгани маълум бўлди. Бу фирибгарлик схемасини футболчининг агенти Хорхе Мендеш ишлаб чиққан. Солиқларни яширишда Жозе Моуриньо ҳам иштирок этган.

Европанинг 12 та нашри журналистлари профессионал футболда ноқонуний пул операцияларини фош қилиш мақсадида Football Leaks консорциумга бирлашдилар. Консорциум яқин уч ҳафта ичида можароли маълумотларни тақдим қилмоқчи, бироқ бу консорциумга кирувчи Spiegel нашри бу маълумотлардан бир қисмини олдинроқ чоп этди.

Нашр маълумотларига кўра, Роналду Швейцария ва Британ Виргин оролларидаги офшор компанияларда 150 млн евро миқдорида солиқни яширган.

Нашрнинг ёзишича, солиқни яширишда Мендешнинг мижози бўлган Жозе Моуриньо ҳам иштирок этган. Моуриньо 12 млн евролик солиқни яширишда айбланмоқда.

Бу фош қилувчи материаллар чоп этилишидан аввал Мендеш компанияси Роналду ва Моуриньо "Испания ва Британия ҳукуматлари олдида барча солиқ мажбуриятларини тўлиқ бажарганлари" ҳақида баёнот чоп этганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru