13:21 / 03.12.2016
10 460

Бугун «Барселона» - «Реал» ўйини бўлади

Бугун «Барселона» - «Реал» ўйини бўлади

Испания Ла лигасининг 14-тур учрашувларига бугун старт берилади. Шанба ва якшанба кунлари бир қатор қизиқарли бўлган баҳслар бўлиб ўтади.

Жумладан, турни "Гранада" - "Севилья" учрашуви очиб беради.

Ундан кейин эса, барчанинг нигоҳи Каталония пойтахтига қаратилади. У ерда "Барселона" жамоаси азалий рақиби бўлган "Реал" клубини қабул қилади.

Бугун ҳар доимгидек, дунё иккига бўлиниб олади. Ярим қутб "Барса" томонида бўлса, ер шарининг ярмиси "Реал" томонида бўлади. Бугун "МЮ" ёки "Челси" ишқибозлари ҳам бу ўйинга боқади. "Бавария", ПСЖ ва "Ювентус" мухлислари ҳам бугун ўз суюклиларини бирпасга унутиб туришади. Чунки, "Камп Ноу"да буюк спектакль қўйилади.

Кўпчилик дунё футбол мутахассислари бу ўйинда "Барса"нинг ғалаба қозонишини тахмин қилмоқда. Аслидачи?

Бир нарса аниқ: "Реал" ҳар доим Каталонияда яхши ўйнаб келган. Айни пайтдаги "Реал" анча кучга тўлиб турибди. Ўз навбатида "Барса" ҳам бу рақибига қарши қараб турмайди.

Хуллас, бугун кечқурун суперўйинга гувоҳ бўламиз. Кўп нарсалар Месси ва Роналдуга боғлиқ бўлади, бугун.

Демак, Ла лиганинг 14-турида "Атлетико" ўзида "Эспаньол"ни қабул қилади. Энрике шогирдлари ҳам ғалаба уун майдонга чиқишлари аниқ.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бугун «Барселона» - «Реал» ўйини бўлади