16:03 / 04.12.2016
5 562

Испания солиқ идоралари Роналду иши бўйича текширув бошлади

Испания солиқ идоралари Роналду иши бўйича текширув бошлади

Испания молия вазирлиги «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиқлардан бўйин товлагани ҳақидаги хабарларни ўрганиб чиқади ва суриштирув ўтказади. Бу ҳақда AS нашри Испания Молий ишлари бўйича давлат котиби Хосе Энрике Фернандес де Мойига асосланиб хабар берган.

У португалиялик футболчига нисбатан олиб бориладиган суриштирув адолатли ва холис бўлиши ҳамда профессионал тарзда олиб борилиши ҳақида гапирди.

«Испания солиқ идораларида ҳақиқий профессионаллар ишламоқда. Бу суриштирув Испаниянинг бошқа ҳар қандай фуқаросига нисбатан олиб бориладиган иш каби ўтказилади», деган Мойя.

Аввалроқ, Германиянинг Spiegel нашри Мендеш ишлаб чиққан схема бўйича Роналдунинг 150 млн евро солиқни яширгани ҳақида хабар қилганди.

Шунингдек, немис нашрининг тахмин қилишича, бу схемага кўра, Моуриньо ҳам 12 млн евро миқдордаги солиқни яширишда иштирок этган.

2009 – 2014 йиллар давомида Роналду Британия Виргинияси оролларида рўйхатдан ўтказилган Tollin компанияси орқали 74,8 млн евро даромадни ўтказган ва Испания хазинасига фақат қисман солиқ тўлаганлиги ҳақида айтилган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Испания солиқ идоралари Роналду иши бўйича текширув бошлади