19:08 / 04.12.2016
6 050

Ўзбекистонлик таэквондочилар Жаҳон кубогида ҳозиргача 8 та олтин медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик таэквондочилар Жаҳон кубогида ҳозиргача 8 та олтин медални қўлга киритди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида таэквондо ITF бўйича Жаҳон кубоги баҳслари давом этмоқда. Дунёнинг 22та давлатидан жами 1300 нафар спортчи қатнашаётган йилнинг сўнгги нуфузли мусобақасида Ўзбекистон ёшлар ва катталар терма жамоаси ҳам тўлиқ таркибда (47 нафар) иштирок этяпти, деб хабар бермоқда "Оламспорт".

Ҳамюртларимиз кечаги кунги баҳслардан сўнг 8та олтин медални қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Ўз вазн тоифаларида Жасурбек Салимов (45 кг), Малика Чориева (63 кг), Камронбек Тохиров (40 кг), Рухшона Саидова (29 кг), Заргуна Ахрорқулова (35 кг), Маҳфуза Жумабоева (40 кг) олтин медал билан тақдирланишди.

Тил баҳсларида Заргуна Ахрорқулова ва Александр Четвертиков ҳам шохсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилишди. Сабина Маҳманазарова эса тил баҳсларида кумуш медалга сазовор бўлди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Денис Ким, Евгений Ким, Гулижон Баҳромова (46 кг), Нафиса Усмонова (23 кг) ва Ойгул Болат (52 кг) бронза медали билан Тошкентга қайтишади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик таэквондочилар Жаҳон кубогида ҳозиргача 8 та олтин медални қўлга киритди