Япония чемпионатида илк ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
05-12-2016 | 23:17 ZAMIN.UZ / Спорт / 05 Декабр 2016
592

Япония чемпионатида илк ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин

Япония чемпионатида илк ўзбекистонлик футболчи пайдо бўлиши мумкин

Япониянинг «Жубило Ивата» клуби Қаршининг «Насаф» жамоаси вакили Фозил Мусаев билан музокаралар олиб бормоқда, дея хабар беради Кун нашри.

Манба берган хабарда қайд қилинишича, футболчининг трансфери бўйича музокаралар муваффақиятли якун топган. Агар Фозил Мусаев декабр ойи давомида тиббий кўрикдан муаммоларсиз ўтиб олса, «Жубило Ивата» клуби билан шартнома имзолайди.

Маълумот учун, «Жубило Ивата» Япония «Жей» лигасининг охирги мавсум биринчи босқичида 17 учрашувдан кейин 23 очко тўплаб, 8-ўринни эгаллаган бўлса, 2-босқичда 13 очко билан 14-поғонанини банд этганди.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru