22:20 / 06.12.2016
4 841

«МЮ» раҳбарияти жамоа қайд этаётган натижадан рози ва Моуриньони қўллайди

«МЮ» раҳбарияти жамоа қайд этаётган натижадан рози ва Моуриньони қўллайди

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо клуб раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Гарчи манкунианликлар сўнгги 26 йилда энг ёмон старт қайд этаётган бўлсалар ҳам, мураббий раҳбарият ишончини йўқотмаган.

Бош устига клуб раҳбарияти охирги баҳсларда жамоа ўйинидаги ўсишдан хурсанд. Айниқса ўтган мавсум Луи ван Гал бошчилигида намойиш этилган ўйиндан кўра ҳозирда ўсишга эришилгани айтилмоқда.

- Жамоа ўйинида ўсиш борлигидан клуб раҳбарияти хурсанд. Энди натижалар ҳам яхши томонга ўзгаришига ҳамма ишонмоқда, - дейди номи сир қолишини истаган "МЮ" вакили.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда "Манчестер Юнайтед" Премьер лигада 6-ўринда бормоқда.

Манба: www.championat.com

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «МЮ» раҳбарияти жамоа қайд этаётган натижадан рози ва Моуриньони қўллайди