Жерар Пике: «Класикодаги ғалаба “Барселона”га чемпионлик унвонини келтириши мумкин” » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-03-2015 | 10:39 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Март 2015 года
913

Жерар Пике: «Класикодаги ғалаба “Барселона”га чемпионлик унвонини келтириши мумкин”

Жерар Пике: «Класикодаги ғалаба “Барселона”га чемпионлик унвонини келтириши мумкин”

“Барселона” ҳимоячиси Жерар Пике охирги ўйинлардаги ғалабалар серияси “Барселона”га навбатдаги Эл-Класикодан олдин дадиллик беради, деб айтди.

Каталонияликлар барча мусобақаларда ўтказган охирги 6 та ўйинда ғалаба қозонди. 22 март куни Барселонанинг уй майдони “Камп Ноу”га “Реал” ташриф буюради. Рақибларни мусобақа жадвалида бор-йўғи бир очко ажратиб турибди.

“Эл-Класико олға боришимизда жуда муҳим қадам ҳисобланади. Олдинда яна 10 та ўйин бор, бироқ ҳозир жамоаларимиз мусобақа жадвалида жуда яқин турибди. Уч очко бизга рақибимиз устидан муайян устунликни таъминлайди ва бу ғалаба, эҳтимол, бизга чемпионлик унвонини келтириши мумкин”, дейди Пике.

“Мен ғалаба қозонишимизни кутяпман. Жамоамиз жуда яхши ўйин кўрсатмоқда ва кўплаб ғалабаларга эришди. Ҳужум чизиғимизда учта жуда кучли футболчи тўп сурмоқда, ҳимоямиз ҳам аъло даражада ўйнамоқда. Биз Эл-Класикога аъло даражадаги кайфият ҳамда уч очко олиш истаги билан етиб келдик. Ғалабалар серияси эса бундай ўйинлардан олдин ўзимизга бўлган ишончни янада оширади. “Реал” сўнгги ҳафталарда унча яхши ўйнамаяпти, бироқ Эл-Класикода иккала жамоада ҳам имконият тенг. “Реал” ҳам ажойиб жамоа, бу эса учрашувга ўзгача тус беради”, деб айтиб ўтди Пике.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru