Хави Қатарда фаолиятини давом эттиради » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
22-03-2015 | 10:58 ZAMIN.UZ / Спорт / 22 Март 2015 года
782

Хави Қатарда фаолиятини давом эттиради

Хави Қатарда фаолиятини давом эттиради

“Барселона” жамоасининг узоқ йиллик сардори ҳисобланадиган Хави Эрнандес Қатар жамоаси билан келишувга эришган. Бу ҳақда El Mundo Deportivo хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, Хави мавсум тугагандан кейин “Барселона”ни тарк этади. У Қатарнинг “Аль-Садд” жамоасида ўйнашга қарор қилган.

Ушбу келишув бандлари ҳозирча ошкор қилинмаган.

Маълумот учун, Хавида “Барселона” билан 2016 йилгача тузилган шартнома мавжуд. Каталонияликлар Хавининг кетиши орқали компенсация маблағи олишади.

Эслатиб ўтамиз, “Аль-Садд” жамоасида испан футболининг яна бир афсонаси Раул Гонсалес ҳам бир муддат тўп сурган.

Айни вақтда 35 ёшда бўлган Хави Эрнандес “Барселона” сафида 705 марта ўйин ўтказган ҳамда 81 та гол уришга эришган.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru