21:11 / 08.12.2016
5 906

Луис Суарес «Барселона»да узоқ вақт қолади

Луис Суарес «Барселона»да узоқ вақт қолади

«Барселона» президенти Жозеп Бартомеу уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес билан шартнома узайтирилиши бўйича олиб борилаётган музокаралар ҳақида гапирди, деб ёзмоқда Tribuna.uz сайти.

«Суарес шартномани узайтиришга рози. Биз у билан деярли келишиб олдик. Яқин кунларда янги шартнома тузилганини эълон қиламиз. Балки бу мухлислар учун Рождество совғаси бўлар.

Биз у билан узоқроқ муддатга шартнома имзоламоқчи эдик. Аммо баъзи қоидалар туфайли у билан шартнома 2022 йилгача бўлади. У фаолиятининг охирига қадар биз билан қолса, хурсанд бўламиз», дея Бартомеунинг сўзларини келтирган Uruguay’s Radio Vision сайти.

Уругвайлик футболчи каталонияликлар жамоасига 2014 йилда келган. Айни вақтда 29 ёшла бўлган Суарес билан амалдаги шартнома муддати 2019 йилнинг 30 июнига қадар.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Луис Суарес «Барселона»да узоқ вақт қолади