«Лестер» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни ишончли тарзда таслим этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
11-12-2016 | 01:20 ZAMIN.UZ / Спорт / 11 Декабр 2016
249

«Лестер» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни ишончли тарзда таслим этди

«Лестер» ўз майдонида «Манчестер Сити»ни ишончли тарзда таслим этди

Англия чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Лестер” – “Манчестер Сити” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Унда 4:2 ҳисоби қайд этилиб, “тулкилар“нинг ғалабаси билан якунланди.

“Лестер“ биринчи бўлимнинг дастлабки 20 дақиқасидаёқ “Сити”ни “нокаут“ ҳолатига жўнатди.

Даставвал, 3-дақиқада Жейми Варди ҳисобни очди. Орадан 2 дақиқа ўтар-ўтмас Кинг жарима майдончаси ташқарисидан ажойиб зарба йўллаб, Бравони иккинчи бор ранжитди.

15-дақиқа ўтиб, Жейми Варди чилилик дарвоза билан яккама-якка вазиятда, уни чиройли алдаб ўтиб, тўпни бўш қолган дарвоза тўрига қийинчиликсиз жойлаб қўйди – 3:0. Танаффусга қадар айнан шу ҳисоб сақланиб қолди.

Танаффусдан сўнг 78-дақиқага келиб яна англиялик ҳужумчи Варди ўзининг учинчи голини киритиб, хет-трик қайд этди. Бунга орадан тўрт дақиқа ўтиб Коларов жавоб қайтарди – 4:1.

Заҳирадан майдонга тушган Нолито эса Гвардиола жамоасини йирик ҳисобдаги мағлубиятдан қутқариб қолди.

Шу тариқа, “Лестер” ўз майдонида “Манчестер Сити”ни ишончли тарзда таслим этди.

Англия чемпионати
15-тур

Лестер – Манчестер Сити 4:2 (3:0, 1:2)

Голлар: 1:0 – 3 Варди, 2:0 – 5 Кинг, 3:0 – 20 Варди, 4:0 – 78 Варди, 4:1 – 82 Коларов, 4:2 – 90 Нолито.
Лестер – Цилер, Морган, Фукс, Симпсон, Хут, Кинг, Амарти, Олбрайтон, Марез, Варди (Грэй, 88), Слимани (Окадзаки, 78).
Манчестер Сити – Браво, Стоунз, Санья, Сабалета, Коларов, де Брюйне, Фернандо, Гюндоган (Нолито, 68), Навас (Стерлинг, 58), Сильва, Ихеаначо (Туре, 58).
Огоҳлантиришлар: Симпсон (19), Марез (57), Фернандо (67).


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru