15:25 / 11.12.2016
6 025

Токиода 2020 йилги Олимпиада учун стадион қурилиши бошланди

Токиода 2020 йилги Олимпиада учун стадион қурилиши бошланди

Япония бош вазири Шинзо Абэ Токиодаги Миллий стадион учун илк ғиштни ўрнатди. Бу стадион 2020 йилги Олимпия ўйинларида фойдаланилиши режалаштирилган.

Bloomberg хабарига кўра, миллий стадион 1964 йилги Олимпия ўйинлари учун қурилган стадион ўрнида барпо этилади.

Стадион қурилиши учун 1,5 млрд доллар сарфланади ва қурилиш ишлари 2019 йилнинг ноябрида якунланади. Ушбу стадионда Олимпиаданинг очилиш маросимлари ўтказилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Япония ҳукумати Олимпиадани ўтказиш учун зарур инфратузилмаларни тайёрлаш учун жами бўлиб 3 триллион иена (30 млрд долларга яқин) маблағ сарфлайди.

Режага мувофиқ, Токио маъмурияти ўз бюджети ҳисобидан спорт объектлари ва пойтахтдаги бошқа инфратузилмалар учун харажатларнинг 25 фоизини қоплаши кўзда тутилган. Токио ҳудудида бўлмаган объектлар қурилиши маҳаллий маъмуриятлар ёрдамида Япония ғазнасидан тўланади. Япония расмийлари Олимпия ўйинларини ўтказиш учун аввалбошдан 734 миллиард иена (7,2 миллиард доллар) сарфлашни режалаштирган эди.

Маълумот учун, Токио–2020 Олимпия ўйинлари 24 июль – 9 август кунлари бўлиб ўтади. Олимпиада тадбирларига 7,5 миллиондан ортиқ чипта сотиш кўзда тутилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Токиода 2020 йилги Олимпиада учун стадион қурилиши бошланди