«Атлетико» футбол клубига бир шарт билан 100 миллион евро таклиф қилишмоқда » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
12-12-2016 | 01:42 ZAMIN.UZ / Спорт / 12 Декабр 2016
422

«Атлетико» футбол клубига бир шарт билан 100 миллион евро таклиф қилишмоқда

«Атлетико» клуби хўжайинларидан бири ҳисобланадиган Хитойнинг Wanda Group компанияси жамоанинг янги стадиони номини «Wanda Metropolitano» деб номлаш учун катта пул тўламоқчи.

Kun.uz нашри ёзишича, клуб бу келишувдан 10 йил ичида 100 млн евро даромад олади. Янги стадион 2017-18 йилги мавсумга тайёр бўлади ва 72 минг томошабинни ўз бағрида сиғдира олади.
«Атлетико» футбол клубига бир шарт билан 100 миллион евро таклиф қилишмоқда

Бундан ташқари, клубнинг турли мусобақалардаги муваффақиятли иштироки натижасида бу тўловнинг миқдори янада ошиши мумкинлиги айтилган.

Маълумот учун, Wanda Group компанияси клубнинг 20 фоизлик акциясига эгалик қилади.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru