«Насаф» ўз майдонида «Ал-Аҳли»га ютқазиб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
07-04-2015 | 23:36 ZAMIN.UZ / Спорт / 07 Апрел 2015 года
1 801

«Насаф» ўз майдонида «Ал-Аҳли»га ютқазиб қўйди

«Насаф» ўз майдонида «Ал-Аҳли»га ютқазиб қўйди

Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг 4-турида Қаршининг "Насаф" клуби Дубайнинг "Ал-Аҳли" жамоасига қарши ўйинда майдонга тушди.

Айтиш керакки. ушбу учрашувда қаршиликлар рақиб дарвозасини ишғол этиш учун қатор имкониятларга эга бўлса ҳам, бунинг уддасидан чиқа олмади.

Аксинча, рақиб футболчиси Эвертон Реберо йўллаган зарба Эркин Бойдуллаевга тегиб, ўз йўналишини ўзгартирди ва Суюнов қўриқлаётган дарвозага бориб тушди.

"Насаф" ўйиннинг қолган дақиқаларида вазиятга ўнглаш учун ҳарчанд урунмасин, бунинг уддасидан чиқа олмади ва ҳисоб ана шу кўринишда ниҳоясига етди.

Энди Бердиев шогирдларининг тақдири кўп жиҳатдан ўзларига боғлиқ бўлмай қолди.

ОЧЛ, Гуруҳ босқичи, 4-тур

"Насаф" - "Ал Аҳли" 0:1
Гол
: Реберо, 82
"Насаф": Элдорбек Суюнов, Шуҳрат Муҳаммадиев, Мақсуд Каримов, Ҳамза Каримов, Фарруҳ Сайфиев, Эркин Бойдуллаев, Рой Рок, Шерзод Аъзамов, Баҳром Абдураҳимов, Артур Геворкян, Илҳом Шомуродов.

"Ал-Аҳли" Дубай: Аҳмад Ашурий, Абдулазиз Санқур, Волид Аббос, Ҳабиб ал-Фардан, Абдулазиз Ҳайкал, Эйса Санто, Аҳмад Ҳалил, Усама ал-Сайиди, Квон Кюнг, Мажид Хасан, Луис Хименес.

Манба: www.uff.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru