«Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду France Football нашри томонидан ўтказиладиган «Олтин тўп»ни топшириш маросимида иштирок этмайди.
The Mirror нашри хабарига кўра, бу португалиялик футболчининг жамоаси сафида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этиши билан боғлиқ. У жамоаси билан Японияга учиб кетган.
15 декабрь куни «Реал» мусобақа ярим финалида Мексиканинг «Америка» клубига қарши майдонга тушади. Финал баҳси 18 декабрга белгиланган.
«Олтин тўп»ни топшириш маросими эса бугун бўлиб ўтади. Бундан олдинги хабарларда Роналду ушбу мукофотни ўзи олиши ҳақида хабардор қилингани айтилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди