Одил Аҳмедов “Рубин”га қарши ўйин “олти очколик” бўлганини эътироф этди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-04-2015 | 11:34 ZAMIN.UZ / Спорт / 08 Апрел 2015 года
834

Одил Аҳмедов “Рубин”га қарши ўйин “олти очколик” бўлганини эътироф этди

Одил Аҳмедов “Рубин”га қарши ўйин “олти очколик” бўлганини эътироф этди

“Краснодар”нинг ўзбекистонлик ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Россия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Рубин”га қарши ўйиндаги ғалабадан кейин журналистларга интервью берди.

“Ўйиндаги натижа адолатли бўлди, деб ҳисоблайман. Биз жуда яхши ўйин намойиш қилдик, айниқса, иккинчи бўлимда. “Рубин” бунгача кечган сўнгги тўрт ўйиннинг барчасида ғалаба қозонганини инобатга оладиган бўлсак, бу ғалаба янада ёқимлироқ бўлади. Умуман олганда, бу олти очколик ўйин эди. Ўйин сунъий майдонда кечгани бизга бир оз ноқулайлик туғдирди. Шунга қарамай, ғалаба қозонганимиздан хурсандмиз”, – дейди Аҳмедов.

Манба: www.kun.uz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru