14 декабрь куни Ўзбекистон шахмат федерациясида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун яқинда Россия федерациясининг Сочи шаҳрида бўлиб ўтган шахмат бўйича жаҳон чемпионати якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мазкур чемпионатга дунёнинг 30 та давлатидан 500 га яқин шахматчилар иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 36,5 очко жамғариб, жаҳон чемпиони, деган юксак унвонга сазовор бўлди. 2-ўринни Ҳиндистон (32 очко) ва 3-ўринни Россия (31 очко) шаҳмат усталари қўлга киритишди.
Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси илк маротаба тўлиқ таркибда 31 нафар иқтидорли шахматчи иштирок этди. Чемпионат стандарт ва классика йўналишларида ўтказилиб, якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жами 8 та (3 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза) медалларни қўлга киритишди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?