00:58 / 16.12.2016
6 334

Клублар ўртасида ЖЧ. «Реал» ярим финалда «Америка»ни енгиб, финалга чиқди

Клублар ўртасида ЖЧ. «Реал» ярим финалда «Америка»ни енгиб, финалга чиқди

Японияда давом этаётган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг ярим финалидан ўрин олган "Америка" Мексика ҳамда "Реал" Мадрид клублари ўртасидаги учрашув ниҳоясига етди.

Унда 0:2 ҳисоби қайд этилиб, мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Дастлаб, Бензема 45+2 дақиқада ҳисобни очган бўлса, ўйиннинг охирида Роналду иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа "Реал" ғалаба қозонди ва финалга йўл олди.

Клублар ўртасидаги ЖЧ, 1/2 финал
Америка Мексика – Реал Мадрид Испания 0:2 (0:1, 0:1)

Голлар: 0:1 – 45 Бензема, 0:2 – 90 Роналду.
Америка – Муньос, Гольц, Вальдес, Самудио, Альварадо (Герреро, 54), Виллиам, Самбуэса, Ибарра (Кинтеро, 62), Пабло Агиляр, Перальта, Ромеро (Арройо, 70).
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Начо, Кроос (Хамес, 72), Каземиро, Модрич, Васкес, Роналду, Бензема (Мората, 80).
Огоҳлантиришлар: Самбуэса (21), Начо (90).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Клублар ўртасида ЖЧ. «Реал» ярим финалда «Америка»ни енгиб, финалга чиқди