5 749
«Барселона» Луис Суарес билан шартномани 2021 йилгача узайтириб, унинг товон пулини 200 млн евро қилиб белгилади
«Барселона» жамоаси раҳбарияти клуб ҳужумчиси Луис Суарес билан амалдаги келишуви муддатини 2021 йилгача узайтирди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Янги шартномага мувофиқ, уругвайлик 29 ёшли футболчининг товон пули 200 миллион евро қилиб белгиланди. Яъни, Суареснинг трансферини унинг каталонияликлар билан келишуви муддати якунига етмай туриб сотиб олмоқчи бўлган жамоа 200 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Луис Суарес 2014 йили Англиянинг «Ливерпуль» клубидан «Барселона» сафига кешиб қўшилганди. Шу вақтигача у каталонияликлар либосида 116 учрашув ўтказиб, 97 та гол киритди ва 8 та совринга эга чиқди.
Қайд этиш жоиз, «Барселона» жорий йилда ҳимоячи Хавьер Маскерано ва ҳужумчи Неймар билан шартномасини мос равишда 2019 ва 2021 йилгача узайтирганди. Каталонияликлар клуб етакчиси Лионель Месси билан 2018 йилнинг 30 июнигача давом этадиган келишувини узайтириш борасида музокаралар олиб бормоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди