21:47 / 16.12.2016
5 830

Виктор Кумиков "Олмалиқ" бош мураббийи этиб тайинланди

Виктор Кумиков "Олмалиқ" бош мураббийи этиб тайинланди

Тошкент вилоятининг "Олмалиқ" футбол клубида мураббийлар штаби алмашди. Бу ҳақида клуб расмий сайти хабар бермоқда, дея маълум қилди ЎФФ матбуот хизмати.

Клуб расмий сайтида берилган хабарда шундай дейилади:

Келаётган мавсумда жамоа катта ўзгаришлар билан иштирок этиши машғулотдан олдин ташкил этилган кичик йиғилишда маълум бўлди. "Олмалиқ" футбол клубига вақтинча бош директор вазифасини бажарувчи этиб тайинланган Ибрагим Юлдашев жамоа аъзоларига янги мураббийлар штабини таништирди. Шу пайтгача фаолият юритган жамоа мураббийлар штаби билан шартномалар узайтирилмайдиган бўлди.

Ибрагим Ҳайдарович бош ҳомий раҳбарияти томонидан россиялик мутахассис Виктор Балютович Кумиков бош мураббий этиб тайинланганлигини эълон қилди. Шундан сўнг, бош мураббийга кўмаклашувчи штаб таништирилди. Шунингдек, жамоа бошлиғи лавозими бундан кейин спорт директорига ўзгартирилди. Бу лавозимда Мухтор Қурбонов фаолият олиб боради.

Жамоанинг умумий мураббийлар штаби қуйидаги кўринишда:

Бош мураббий - Виктор Балютович Кумиков;

Спорт директори - Мухтор Муродович Қурбонов;

Катта мураббий - Олег Валерьевич Корниенко;

Жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий - Роман Мухадинович Узденов;

Дарвозабонлар мураббийи - Антон Сергевич Майеранов;

Мураббий - Марат Шавкатович Ахмеров;

Шифокор - Назаров Махсуд Маҳмудович;

Массажчилар - Виктор Салиев, Нурбек Жўраев;

Маъмурлар: Руслан Шоймардонов, Шерзод Юнусов;

Матбуот-котиби - Бахтиёр Ширинов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Виктор Кумиков "Олмалиқ" бош мураббийи этиб тайинланди