09:55 / 19.12.2016
5 710

Арсен Венгер: "Рақиб 2 та голни ҳам офсайддан киритганда, мағлубиятни қабул қилиш қийин"

Арсен Венгер: "Рақиб 2 та голни ҳам офсайддан киритганда, мағлубиятни қабул қилиш қийин"

"Арсенал" бош мураббийи Арсен Венгер АПЛнинг 17-туридаги "Манчестер Сити"га қарши кечган ўйин ҳақида ўз фикрини билдирди. Учрашувда Мартин Аткинсон бош ҳакамлик қилди.

"Менинг ҳафсалам пир бўлди. Рақиб 2та голни ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда урса, мағлубиятни қабул қилиш қийин. Мен нима ҳам қила олардим? Мен бу билан яшашга мажбурман, бироқ ҳакамлар бизнинг фойдамизга хатоларни камроқ қилишади. Улар профессионаллар, шундай экан биз ўз хатоларимиз ҳақида ўйлашимиз керак", – деди Венгер.

Маълумот учун, "Арсенал" сафарда "Манчестер Сити"га 2:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Арсен Венгер: "Рақиб 2 та голни ҳам офсайддан киритганда, мағлубиятни қабул қилиш қийин"