13:24 / 19.12.2016
5 433

Ўзбекистонлик футзалчилардан бири ОФК томонидан 1,5 минг доллар миқдорида жаримага тортилди

Ўзбекистонлик футзалчилардан бири ОФК томонидан 1,5 минг доллар миқдорида жаримага тортилди

Ўзбекистон футзал терма жамоаси аъзоси, қолаверса, собиқ “Олмалиқ”, айни вақтдаги “Ардус” клуби вакили Даврон Чориев 1,5 минг АҚШ доллари миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда Qalampir.uz хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Даврон Чориев Осиё футбол конфедерациясининг тартиб-интизом қоидасини бузган. Натижада ОФК қарорига нисбатан ҳурматсизлик қилган Даврон Чориевга 1,5 минг доллар қийматда жарима белгиланди.

Спортчи жаримани 30 кун ичида тўлаши лозим. Акс ҳолда жарима миқдори икки карра оширилади ва 3 минг доллар тўлаши керак бўлади. Агар бу жарима ҳам тўланмаса, унда Даврон Чориев футзални тарк этишига тўғри келади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистонлик футзалчилардан бири ОФК томонидан 1,5 минг доллар миқдорида жаримага тортилди