Месси ва Роналду битта жамоа сафида тўп суриши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
14-04-2015 | 14:18 ZAMIN.UZ / Спорт / 14 Апрел 2015 года
663

Месси ва Роналду битта жамоа сафида тўп суриши мумкин

Месси ва Роналду битта жамоа сафида тўп суриши мумкин

УЕФА Европа минтақасидаги барча юлдузларни битта жойга жамлайдиган учрашув ташкил қилишни режалаштирмоқда. Ушбу шоу-учрашувда таркиблар интернет фойдаланувчилари томонидан аниқланиши мумкин.

Мundo Deportivo нашрининг хабар беришича, Мишель Платини бу борада ҳар йили шунақа ўйинлар ўтказадиган МБАдан ўрнак олиши мумкин. Унга кўра, интернет фойдаланувчилари овозига кўра таркиблар шакллантирилади. Бунда битта жамоадан 2-3тадан ортиқ футболчи шоуда битта жамоа таркибида ҳаракат қила олишмайди.

Шунингдек, таркиблар мамлакатларнинг географик жойлашувига қараб танланиши ҳам мумкин. Бунда «Шимол» шарафини АПЛ, Бундеслига ва РФПЛ футболчилари, «Жануб» жамоасини эса Примера, А Серия ва Лига-1 футболчилари ташкил қилиши мумкин бўлади. Агар воқеалар шундай ривож топса, «Олтин тўп»нинг сўнгги етти йилдаги гегемонлари Криштиану Роналду ва Лионель Месси бир жамоада тўп суриш имкониятига эга бўлишади.

Манба: www.kun.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru