09:25 / 21.12.2016
8 041

2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилган Ҳасанбой Дўстматов Швейцарияда ўз мукофотини қабул қилиб олди (фото)

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўстматов 2016 йилнинг энг яхши боксчисига аталган Халқаро ҳаваскор боксчилар ассоциацияси (AIBA) совринини қабул қилиб олиш учун 18 декабрь куни Швейцарияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилган Ҳасанбой Дўстматов Швейцарияда ўз мукофотини қабул қилиб олди (фото)

«Дарё» нашрининг маълум қилишича, AIBA Ижроия қўмитаси йиғилиши ва ташкилотнинг 70 йиллиги муносабати билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Рио–2016 Олимпиада чемпиони Ҳасанбой Дўсматов «Йилнинг энг яхши боксчиси» соврини билан тақдирланди.

AIBA томонидан йилнинг энг яхши боксчисини аниқлаш мақсадида ўтказилган сўровномада Ҳасанбой Дўсматов энг кўп – 77 фоиз овоз тўплади ҳамда кубалик Робейси Рамирес ва қозоғистонлик Дониёр Елеусиновни катта фарқ билан ортда қолдирди.

Қайд этиш жоиз, 23 ёшли спортчи Рио–2016 Олимпиадаси якунларига кўра мусобақанинг энг яхши боксчисига бериладиган Вел Баркер Кубоги соҳибига айланган эди.

Бундан ташқари, 2 декабрь куни Украинанинг Одесса шаҳрида ўтказилган International Sports Awards маросимида Олимпиада чемпиони спорт соҳасида қайд этган натижалари учун «Олтин Мангуст» мукофотига лойиқ топилганди.

Хабарда қўшимча қилинишича, Кубанинг Cuba Domadores боксчиларидан ташкил топган жамоа AIBA’нинг WSB йўналиши бўйича 2016 йилнинг энг яхши жамоаси деб топилди. Cuba Domadores’га мукофотни AIBA ижроия қўмитаси аъзоси, Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шерзод Тошматов топширди.

Эслатиб ўтамиз, WSB йўналишининг VI мавсуми ярим финалида Ўзбекистоннинг Узбек Тигер жамоаси айнан Cuba Domadores’га мағлуб бўлганди. Финал баҳсида эса Cuba Domadores жамоаси British Lionhearts боксчилари устидан ғалаба қозониб, чемпион бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » 2016 йилнинг энг яхши боксчиси деб топилган Ҳасанбой Дўстматов Швейцарияда ўз мукофотини қабул қилиб олди (фото)