15:05 / 22.12.2016
5 089

Ўзбекистон ФИФАнинг декабрь ойидаги рейтингида 62-ўринда "музлади"

Ўзбекистон ФИФАнинг декабрь ойидаги рейтингида 62-ўринда "музлади"

Ўзбекистон терма жамоаси 22 ноябрь куни эълон қилинган ФИФАнинг янги рейтингида 62-ўринни эгаллади.

Ўтган ойда ҳам терма жамоа шу ўринда бўлганди, ўтган вақт ичида терма жамоа биронта учрашув ўтказмаган. Ўтган ой рейтингида 558 ўрин билан шу ўринни эгаллаган Самвел Бабаян бошқарувидаги терма жамоанинг бу ой рейтингидаги очколари сони ҳам ўзгармаган.

Осиё бўйича Эрон энг яхши натижани кўрсатган - 797 очко билан 29-ўрин. Эронликлар Украина бир поғона шўнғиши туфайли 1 поғона юқорилаган. Корея Республикаси эса 699 очко билан 37-ўринда.

Осиё минтақаси бўйича кейинги ўринларда Япония (45-ўрин, 644 очко) ва Саудия Арабистони (54-ўрин, 589 очко) терма жамоалари ҳам Ўзбекистондан юқорида жойлашган. Саудияликлар Исроил ва Россия терма жамоалари қуйига тушиши эвазига аввалги ойда қайд этган натижасини 2 ўринга яхшилаган. Ўзбекистонга энг яқин жойлашган Осиё жамоалари қаторида БАА (64-ўрин, 537 очко) ва Хитой (82-ўрин, 423 очко).

Умумий рейтингнинг кучли ўнлиги қуйидагича кўриниш олган:
1. Аргентина
2. Бразилия
3. Германия
4. Чили
5. Бельгия
6. Колумбия
7. Франция
8. Португалия
9. Уругвай
10. Испания

Энг чуқур "шўнғиш" Куба терма жамоаси томонидан қайд этилган. Кубаликлар бир ой ичида 26 поғона пастлаган ва 151-ўринга жойлашган. Энг яхши кўтарилиш - Руанда терма жамоасида: 101-ўриндан 92-ўринга юқорилаш.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон ФИФАнинг декабрь ойидаги рейтингида 62-ўринда "музлади"