23:37 / 29.12.2016
6 098

Бабаян: Аҳмедов «Краснодар»дан кетмайман деди

Бабаян: Аҳмедов «Краснодар»дан кетмайман деди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян терма жамоа сардори Одил Аҳмедовнинг қишки трансферлар вақтида клубини ўзгартириши эҳтимоли бўйича фикр билдириб ўтди. Унинг ТАСС мухбирига айтишича, футболчи мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарликни «Краснодар»да ўтказади.

Бундан олдинги хабарларда 29 ёшли ушбу футболчи фаолиятини Хитой жамоаларидан бирида давом эттириши ҳақида айтилаётганди.

«Айни вақтда Одил Аҳмедов — Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи футболчиси. У юқори амбицияли футболчи. У ўз ўйини орқали „Краснодар“га фойда келтирмоқда. Мен у билан пайшанба куни гаплашдим ва у менга ўз жамоасини тарк этиш ниятида эмаслигини маълум қилди. У бироздан кейин „Краснодар“ йиғинларига йўл олади.

Ҳозирда Одил матбуотда ёзилганидек курортда эмас, Тошкентда таътилни ўтказмоқда», — деган Бабаян.

Одил Аҳмедов 2014 йилда «Анжи»дан «Краснодар»га ўтганди. У Россия чемпионатининг жорий мавсумида 16та ўйинда майдонга тушди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бабаян: Аҳмедов «Краснодар»дан кетмайман деди