19:13 / 30.12.2016
7 070

Одил Аҳмедов расман фаолиятини "Шанхай СИПГ" клубида давом эттиради

Одил Аҳмедов расман фаолиятини "Шанхай СИПГ" клубида давом эттиради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов Россиянинг "Краснодар" клубини тарк этди.

Бу ҳақида "Краснодар" расмий сайти маълумотига асосланиб, Ўзбекистон Футбол федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда қайд этилишича "Краснодар" ҳамда Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клублари 29 ёшли ўзбекистонлик футболчи трансфери борасида келишувга эришган.

Аҳмедов 2014 йилда Россиянинг бошқа бир клуби - "Анжи"дан "Краснодарга ўтган эди. Шу вақт мобайнида Аҳмедов "Краснодор" таркибида 101 расмий ўйинда майдонга тушиб, 7 голга ҳамда 13та голли узатмага муаллифлик қилган.

Таъкидлаш керакки, Хитой клубларида, шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг бошқа аъзолари - Анзур Исмоилов ва Егор Кримец фаолият юритмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Одил Аҳмедов расман фаолиятини "Шанхай СИПГ" клубида давом эттиради