Қадрли футбол мухлислари, мана секин-аста 2016 йил ҳам якунланиб бормоқда. Бир неча соатдан сўнг янги – 2017 йил кириб келади.
“Локомотив” футбол клуби вакиллари Янги Йил байрами муносабати билан сиз – азиз ишқибозларга байрам табриклари тайёрлашди. Жумладан, жамоамизнинг мамлакат чемпионлиги ва кубогини қўлга киритишида улкан хисса қўшган сардори – Темур Кападзе қуйидагича байрам табригини йўллади.
— Авваламбор, барча юртдошларимизни янги кириб келаётган – 2017 йил билан чин қалбимдан табриклайман. Эски йилда амалга ошмаган ишлари янги йилда амалга ошишини тилаб қоламан. 2016 йил “Локомотив” клуби учун жуда ҳам омадли келди. Янги 2017 йил бундан ҳам омадли келсин. Шу фурсатдан фойдаланиб, Янги йил Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун ҳам омадли келишини ният қиламан.
Олдимизда турган мундиал йўлланмасини қўлга киритишимизни тилаб қоламан. Бизнинг ғалабаларимиз – бу мухлисларнинг ғалабаси. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин. Барча юртдошларимизни яна бир бор кириб келаётган Янги Йил билан чин қалбимдан табриклайман, — дейди “Локомотив” клуби сардори Темур Кападзе. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди