Балотелли АПЛда ирқчиликдан энг кўп жабр кўрган футболчи деб топилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
17-04-2015 | 22:05 ZAMIN.UZ / Спорт / 17 Апрел 2015 года
731

Балотелли АПЛда ирқчиликдан энг кўп жабр кўрган футболчи деб топилди

Балотелли АПЛда ирқчиликдан энг кўп жабр кўрган футболчи деб топилди

“Ливерпуль” жамоаси ҳужумчиси Марио Балотелли АПЛда тўп сурувчилар орасида ирқчилик муносабатларига энг кўп миқдорда дуч келувчи футболчи сифатида қайд этилди. Бу ҳақда футболчиларнинг камситилишига қарши кураш олиб борувчи Kick It Out ташкилоти маълум қилди, деб ёзади Kun.uz.

Маълум қилинишича, шу вақтгача ижтимоий тармоқлар орқали Мариога нисбатан қарши қаратилган 8 мингдан ортиқ пост ёзилган ва уларнинг 52 фоизи ирқчилик руҳида ҳисобланади.

Бу борада иккинчи ўринда “Арсенал” ҳужумчиси Дэнни Уэлбек қайд қилинди. Унга қарата ёзилган 1700дан ортиқ постнинг ярмида унинг териси рангига урғу қаратилган.

Яна бир қора танли футболчи Дэниел Старриж ҳам расистлар “ҳужуми”га тез-тез йўлиқиб туриши маълум бўлди. “Ливерпуль” ҳужумчисини ҳақоратлаш маъносида ёзилган 1600дан ортиқ постнинг 60 фоизлик қисмида унга нисбатан ирқчилик кайфиятлари ва жинсий томондан камситиш ҳолатлари кузатилган.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru