12:27 / 06.01.2017
6 576

Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигидан кетди

Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигидан кетди

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Кун.уз маълум қилди.

Манба берган хабарга кўра, МОҚнинг янги раҳбари этиб Алишер Султонов тайинланган. Эндиликда собиқ раҳбар Мираброр Усмонов қўмитанинг фахрий президенти лавозимида қолган.

Мираброр Усмонов бундан буён ЎФФ президенти сифатида фаолиятини давом эттиради.

Маълумот учун, 1967 йилда туғилган Алишер Султонов 2013 йил ноябрь ойидан буён «Ўзбекнефтгаз»нинг Прогнозлаш, ресурслар ва инвестиция дастурлари бош бошқармаси бошлиғи — бошқарув раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Алишер Султонов 2013 йилнинг декабрида Қаршининг «Насаф» жамоасига директор бўлганди.

2015 йилнинг августида «Ўзбекнефтгаз» миллий холдинг компанияси раҳбари этиб тайинланганди. У бу раҳбарлик лавозимини ҳам сақлаб қолган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Мираброр Усмонов Миллий олимпия қўмитаси раҳбарлигидан кетди