15:30 / 06.01.2017
5 129

Немис тилида сўзлаша олмайдиган «Бавария» футболчилари жаримага тортилади

Немис тилида сўзлаша олмайдиган «Бавария» футболчилари жаримага тортилади

Германиянинг «Бавария» футбол клуби президенти Ули Хенесс футболчи ва мураббийлар немис тилида сўзлашиши кераклиги ҳақида айтиб, бунга риоя қилмаганлар жаримага тортилиши ҳақида огоҳлантирди.

«‘Бавария’ кийим алмаштириш хонасида немис тили жаранг сочиши керак. Тил — мулоқот воситаси. Бошқача бўлган тақдирда кичик гуруҳбозликлар бошланиши мумкин», — Хенесснинг сўзларидан иқтибос келтирди «Sports.ru».

Фақатгина француз ёки португал тилларида сўзлашиш камлик қилади. Футболчилар немис тилини ўрганиши ва бу клуб қоидасига айланиши керак. Бунга бўйсунмаганлар жаримага тортилади.

Хоҳиш бўлса, чора топилади. Айрим футболчилар бош мураббий Карло Анчелоттидан ибрат олиши лозим
Ули Хенесс, «Бавария» клуби президенти

Bild нашрининг қайд этишича, хорижлик футболчилардан Арьен Роббен, Роберт Левандовски ва Анчелоттининг ўғли Давиде немис тилида бемалол сўзлаша олади. Кингсли Коман ҳамда Ренату Саншеш эса бу тилни ҳаммадан кўра ёмонроқ билади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Немис тилида сўзлаша олмайдиган «Бавария» футболчилари жаримага тортилади