22:40 / 06.01.2017
6 009

Алишер Усмоновнинг холдинги «Эвертон»га ҳомийлик қилади

Алишер Усмоновнинг холдинги «Эвертон»га ҳомийлик қилади

Англиянинг «Эвертон» жамоаси бош директори акционерлар йиғилишида маълум қилдики, клуб россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг холдинги (USM) билан 5 йиллик ҳомийлик шартномаси тузган, дейилади Кун.уз сайти хабарида. Келишув доирасида 2017 йилнинг январида жамоанинг машғулот базасини номлаш ҳуқуқи ҳам ушбу холдингга ўтади.

The Guardian хабарига кўра, келишувнинг умумий қиймати 75 млн фунт стерлингни (92,6 млн евро) ташкил этади.

Эндиликда «Эвертон»нинг машғулот базаси номи Finch Farm эмас, USM Finch Farm бўлади. Бундан ташқари, Усмоновнинг холдинги клубнинг уй учрашувлари ўтадиган «Гудисон Парк» стадионидаги ўйинлар вақтида реклама жойлаштириш ва маркетинг ишларини юритиш ҳуқуқига эга бўлди.

2016 йилнинг февралида «Эвертон» раҳбарияти россиялик тадбиркор Алишер Усмоновнинг Red and White Holdings ва USM холдинглари бўйича ҳамкори бўлмиш эронлик Фарҳод Моширий инглизлар жамоаси акцияларининг 49,9 фоизига эга бўлганини маълум қилганди.

Усмонов Лондоннинг «Арсенал» клуби акционерларидан бири ҳисобланади. 2016 йилнинг февралида у Моширийнинг ҳиссасини сотиб олиб, ўз акциялари улушини 30,04 фоизга етказганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Алишер Усмоновнинг холдинги «Эвертон»га ҳомийлик қилади